Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Июнь/2021   Медиа

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон ҳукумати солиқ ислоҳотларига устувор даражада эътибор қаратмоқда


БРЮССЕЛЬ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Бельгиянинг «Modern Diplomacy» ахборот-таҳлил порталида “Ўзбекистон солиқ тизимида модернизациялашув давом этмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонда солиққа тортиш ислоҳотлари лойиҳасини тасдиқлагани ва бу ҳужжат Давлат солиқ қўмитасининг операциялар ўтказишдаги самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишга йўналтирилгани билан боғлиқ атрофлича маълумотлар қаламга олинган.

Ушбу лойиҳа Молиялаштириш билан ривожланиш халқаро уюшмаси томонидан 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит билан қўллаб-қувватланиши ҳам ўқувчиларга маълум қилинган.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳукумати солиқ ислоҳотлари ҳамда бизнес юритиш ва сармоя муҳитини яхшилашга устувор даражада эътибор қаратаётгани алоҳида таъкидланган.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ёшларга ва аҳоли саломатлиг...

Афғонистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари афғон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг ижтим...

«The Korea Post» журнали президенти ва н...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чж...

«Daily Outlook Afghanistan»: Ўзбекистон ...

Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган оммабоп газеталаридан бири - «Daily Outlook Afgh...

Сўнгги янгиликлар