Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигининг сармоявий йўналиши ҳар икки давлат манфаатларига бирдек жавоб беради

БРЮССЕЛЬ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. «New Europe» нашри муҳаррири Федерико Грандессо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи натижалари ҳақида қуйидаги  фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифини ижобий баҳолайман. Ташриф давомида Бош вазир Виктор Орбан ва ҳукуматнинг сиёсий ва иқтисодий блоклари вакили бўлган бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказилди.

Венгрия Ўзбекистон учун савдо-иқтисодий ва сармоявий, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик нуқтаи назаридан муҳим давлат ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорликнинг сармоявий компоненти ҳар икки давлатнинг манфаатларига бирдек жавоб беради.

Маълумки, Венгрия компаниялари ва банк жабҳаси вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Бу жуда муҳим, чунки ушбу тармоқлар иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи очиқлик ва ҳамкорликка қизиқиш янада ортганидан далолат бермоқда. Менинг фикримча, икки томонлама ҳамкорлик кўламини, жумладан, шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш орқали кенгайтириш зарур.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйич...

Ҳиндистоннинг United News of India, Daijiworld.com, India Narrative, ind.news, newsd.in ва...

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар и...

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматов х...

Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири би...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония адлия вазири Ёсихиса Фурук...

Сўнгги янгиликлар