Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Долзарб

Бельгиядан муносабат: Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Венгрия бир-бирини янгидан кашф этди, бир-биридан ўрганди, ҳамкорликни ривожлантирди

БРЮССЕЛЬ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далиа Алтунтепе Ўзбекистон Президентининг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи ҳақидаги фикрларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи нафақат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Европа вектори янада фаоллашганидан далолат беради, балки Венгрия  Туркий давлатлар ташкилотида Европанинг ягона кузатувчи давлати эканини инобатга олиб, ушбу мамлакатнинг Осиё йўналишини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги географик масофа катта бўлишига қарамай, улар бир-бирига қанчалик яқин эканини таърифлаш учун янги иборалар шарт эмас.

Ўзбекистоннинг Венгрияга нисбатан анъанавий қарашлари бор, чунки икки мамлакат халқларининг илдизлари бир, ҳатто уларнинг тилларида ҳам умумий сўзлар кўп, деб ишонилади. Қолаверса, венгерлар ҳам, ўзбеклар ҳам ер билан ишлашни яхши биладиган, ажойиб мева ва сабзавотлар етиштирадиган зўр деҳқонлардир. Бежиз эмаски, иккала давлат ҳам аграр кучлар ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Венгрия бир-бирини янгича кашф этди, бир-биридан ўрганди, ҳамкорликни ривожлантирди. Чунки ҳар икки давлат иқтисодиётнинг янги тармоқларини деярли нолдан яратиш, қуриш ва ривожлантириш бўйича катта тажриба тўплаган. Бу борада Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлиги истиқболли, албатта.

Шуни ҳам қайд этишни истардимки, ҳар икки давлат раҳбарлари нафақат ўз юртида, балки халқаро майдонда ҳурмат қозонган сиёсатчилар ҳисоблади. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқаро сиёсатда тарихни кучли шахслар ўртасидаги дўстлик яратади, деган фикрга яна бир бор қўшилиш мумкин.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Янги Ўзбекистон кўп...

Туркия эксперт-таҳлил ҳамжамияти Ўзбекистоннинг МДҲдаги алоқаларини ривожлантириш бўйича ҳ...

Ўзбекистонда ҳар йили ихтирочилик ва рац...

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 августда қабул қилинган қарорига мувофиқ, нодавлат нот...

Германиядан муносабат: Бутун дунёни қамр...

Гессен федерал ери Адлия вазирлигининг собиқ давлат котиби, суд экспертизаси департаменти ...

Сўнгги янгиликлар