Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Саналар

Бельгиядан муносабат: Гербимизда халқимизнинг буюк давлат барпо этиш ғояси ва умуминсоний қадриятларга содиқлиги ўз ифодасини топган

БРЮССЕЛЬ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллик байрами муносабати билан мамлакатимиз элчихонасида «Ўзбекистон гербининг аҳамияти ва хусусиялари» мавзусида тадбир ташкил қилинди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.


Тадбирда Бельгияда яшайдиган, турли хусусий ва халқаро ташкилотларда ишлайдиган ватандошлар, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда хорижлик ўзбек тили ихлосмандлари қатнашди.

Анжуманда ўзбек дипломатлари Давлат герби қабул қилинган кунга ўттиз йил тўлгани муносабати билан йиғилган барча ватандошларни, ваколатхона ходимларини табриклаб, гербимиз ғуруримиз ва фахримиз тимсоли, Ватанимизнинг беқиёс рамзи эканини, ҳар бир ватанпарвар юрт вакилининг қалбида унга нисбатан чуқур меҳр ва ҳурмат жўш уришини таъкидлаб ўтди.

Иштирокчиларга Давлат герби қабул қилинган кун, гербда акс этган рамзлар ҳамда бугунги кунда мамлакатимизда ва жаҳон ареналарида тутган ўрни хусусида маълумотлар берилди.

Гербимиз давлатимизнинг сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Шунингдек, гербимизда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва давлат тузилиши тамойиллари ўзига хос тарзда ифода этилгани қайд этилди.

Ўзбекистон гербининг 30 йиллик байрамини Европанининг марказида нишонлаш катта тарихий воқеалиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон халқини байрам билан табриклаб, Давлат гербининг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти ўзининг фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 Абдурауф Жўрахолов, Антверпен университети профессори:

- Давлат гарби ва рамзлари бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган даврлар билан тарихан боғлиқлигини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужасамлаштирган. Халқимизнинг буюк давлат барпо этиш ғояси салоҳияти ва умуминсоний қадриятларга содиқлиги энг аввало давлат рамзлари ва тимсолларида ўз ифодасини топган.

Герб ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган. Қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам дунё мамлакатларидаги кўплаб элчихоналаримиз бинолари, қатор халқаро ташкилотлар қароргоҳларида гербимиз Ўзбекистон рамзи бўлиб турибди.

Бахтигул Имомова, илмий тадқиқотчи:

- Бугун гербимиз фақатгина Ўзбекистон давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган барча эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсолига, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланди. Дунёнинг қайси бурчида бўлманг, бу герб она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.

 

 

Мавзуга оид

Озарбайжонда Бобур таваллуд кунига бағиш...

Озарбайжондаги етакчи нашрлардан бири - “Адабият газети” газетасининг электрон порталида “...

Покистондаги ватандош: Давлатимиз тимсол...

Покистонда яшаётган ватандошимиз Дилором Абдуллаева Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинга...

Озарбайжонда Наврўз байрамига бағишлаб ў...

Озарбайжонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон элчихона миллий-мада...

Сўнгги янгиликлар