Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Июль/2022   Иқтисодий дипломатия

Бельгия компаниялари Ўзбекистоннинг транзит салоҳияти юксалишидан манфаатдор

БРЮССЕЛЬ, 21 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг логистика терминаллари ва божхона постлари учун автоматлаштирилган тизимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Camco Technologies» компанияси раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


«Camco Technologies» компанияси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, терминал, дарвоза ва кранларни автоматлаштиришнинг визуал тизимларини яратади ва ишлаб чиқаради, шунингдек, денгиз ва темир йўл терминалларига турли ечимлар таклиф қилади.

«Camco Technologies» ривожланиш бўйича директори Вернер Питерс компания фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказди. У Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятига тўхталар экан, Марказий Осиё давлатлари ҳудуди орқали Европа ва Осиё ўртасида юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ошганини қайд этди.

Шу муносабат билан бугунги кунда юк ташилаётган йўналиш бўйича барча мамлакатларнинг давлат чегара пунктларида транзит юкларни назорат қилишнинг ягона рақамли тизимини яратиш зарурати пайдо бўлмоқда.

«Camco Technologies» Ирландиянинг «CrossborderXP» компанияси билан ҳамкорликда Хитойдан Европагача бўлган бутун темир йўл коридори бўйлаб логистика марказларини боғловчи «Автоматлаштирилган трансчегаравий савдо ва ҳисоб-китоблар интеграциялашган тизим платформаси»– жараёнларни рақамлаштириш, терминалларни ўзаро боғлаш учун мўлжалланган савдо ва логистика дастурий таъминотини жорий этишни таклиф қилмоқда.

Ягона логистика платформасининг жорий этилиши терминаллар ва логистика хизматларини кўрсатувчи провайдерларга божхона, миллий талабларга мувофиқ мураккаб операцияларни амалга ошириш ҳамда умумий марказлаштирилган маълумотлар базасида операцияларни бошқариш имконини бериши кутилмоқда. Бу белгиланган йўналиш бўйича юк ташиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва Марказий Осиё давлатларининг транзит салоҳиятини оширади.

«Camco Technologies» компанияси вакиллари ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликниривожлантириш қўйиш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга келишга тайёр эканини маълум қилди.

Мавзуга оид

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британ...

Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00 да савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши...

Япония компанияси Ўзбекистонда косметика...

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг косметика ва доривор маҳсулотлар ишла...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Кобулда...

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Афғонистон Ислом Республикасига ташрифи д...

Сўнгги янгиликлар