Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Июль/2021   Ватандошларимиз

Беларусда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди


МИНСК, 4 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасида мамлакатимиз ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир кун тартибидан “30 июнь – Ёшлар куни”, “2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун” ва “Ўзбекистон иқтисодий дипломатиясининг ўзбек-беларусь муносабатларидаги бугунги ўрни” каби мавзулар ўрин олди.

Йиғилганлар эътиборига мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Беларусда таҳсил олаётган ўзбекистонлик йигит-қизларнинг диққат-эътибори Ўзбекистон раҳбариятининг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш – ёшларга замонавий билим бериш ва улар бандлигини таъминлаш устувор эканига қаратилди. Давлатимиз раҳбарининг ёш авлод учун ҳар жабҳада қулай шароит яратиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлари асосида келажакда Ватанимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассисларни тарбиялаш ва она юртимизни ривожланган мамлакатлар сафидан жой олиши каби омиллар ўзида мужассамлашгани алоҳида таъкидланди.

Маълумот ўринида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Беларусь таълим муассасалари ўртасида қўшма дастурлар бўйича яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021/2022 ўқув йилида ушбу мамлакат олий таълим муассасаларида қарийб 2 минг нафар ўзбекистонлик талаба ўқиши кутилмоқда.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлгани, ушбу муқаддас рамзни барча ватандошларимиз юксак қадрлаши таъкидланди. Давлатимиз рамзлари Ўзбекистонда, айниқса, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизда чексиз фахр-ифтихор туйғуси уйғотишини тадбир иштирокчилари ўз чиқишларида тасдиқлади.

Шунингдек, давра суҳбати давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, ёшларнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги билимларини бойитиш ҳақида сўз юритилди, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик мавзусида тақдимот ўтказилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мам...

“Олтин дафтар”га киритилган Корея Респуб...

Онлайн-мулоқот маҳаллий бошқарув органлари ва хориждаги ватандошларимиз ўртасида уларнинг ...

Сеулдаги элчихонамиз “Олтин дафтар”ига к...

Бугун Тошкент шаҳри ҳокимияти ташаббуси билан ҳокимликнинг инвестициялар ва ташқи савдо б...

Сўнгги янгиликлар