Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

19/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Беларусда ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди


МИНСК, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Минск шаҳридаги элчихонаси ходимлари Беларусь миллий техника университети (БМТУ) мажлислар залида университет раҳбарияти, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Беларусь ички ишлар вазирлиги вакиллпри иштирокида мазкур олий билим юртида таҳсил олаётган 220 нафардан зиёд ўзбекистонлик талаба билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисидаги батафсил маълумот йиғилиш иштирокчиларига тақдим этилди. Бу жараёнда мамлакатимизнинг овоз бериш ҳуқуқига эга ҳар бир фуқароси ўз конституцион ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиши, юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлардан четда қолмаслиги, шунингдек, Беларусда бўлиб турган барча ватандошларимизнинг фаол қатнашиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайловда қатнашаётган бешта сиёсий партия ва улар кўрсатган номзодларнинг сайловолди дастурлари, мақсад ва вазифалари, режалаштирилган устувор йўналишлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Элчихона томонидан ташкил этиладиган сайлов участкаси ва унда овоз бериш тартиби, янгиланган сайлов қонунчилигига мувофиқ яратилган қулайликлар, шу жумладан, муддатидан олдин овоз бериш имкониятлари тўғрисида тушунтирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан сайлов жараёнини ташкил қилиш бўйича видеолавҳалар намойиш этилди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакили Аброржон Раҳмонов, БМТУнинг ўқув ишлари бўйича проректори Юрий Николайчик талаба-ёшларни 24 октябрь куни Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Беларусь ИИВ ҳудудий бўлинмаси катта инспектори Ирина Жолтикова эса бўлажак сиёсий тадбир жараёнини хавфсиз ўтиши ҳамда жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ масалаларда ҳар томонлама кўмак берлишини маълум қилди.

Мавзуга оид

Грецияда бўлиб турган юртдошларимиз Ўзбе...

Кеча мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси томонидан Грециянинг Афина шаҳрида ушбу давлат...

Ўзбекистон Президенти сайлови Озарбайжон...

Озарбайжоннинг етакчи нашрларидан бири - «Каспий» газетаси ва унинг «kaspiy.az» сайтида «Ў...

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (Union of OIC News Agencies) сайти...

Сўнгги янгиликлар