Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Жамият

Беларусда Наврўз шукуҳи давом этмоқда

МИНСК, 25 март. /«Дунё» АА/. Беларусь давлат университети лицейида Наврўз айёми тантаналари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия, Эрон ва Фаластин давлатлари дипломатик ваколатхонлари вакиллари ҳамда Беларусда таҳсил олаётган хорижлик талабалар иштирок этишди.

Байрам тантанаси давомида ўзбекистонлик талабалар томонидан тайёрланган маданий дастур меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, тадбирда ўзбек халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди ҳамда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид тарғибот материаллари тарқатилди.

Байрам меҳмонларига ўзбек миллий таомларидан палов ва кўксомса  улашилди.

Мавзуга оид

Тошкентда сўз эркинлигини таъминлаш маса...

Пойтахтимизда "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўз...

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қ...

Сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини ҳар томонлам...

Исроил ОАВларида: Ўзбекистонда жорий йил...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ўзгаришлар хорижда, хусусан, Исрои...

Сўнгги янгиликлар