Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Март/2023   Саналар

Барселонада ватандошларимиз иштирокида Наврўзи олам байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

МАДРИД, 22 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан Испаниянинг Барселона шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу шаҳарда жойлашган «Samarkand» ўзбек миллий ресторанида Барселона провинциясида истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз ва тадбиркорлик қилаётган ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган мамлакатимиз  фуқаролари иштирокида Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди. 

Маълумки, баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг ибтидоси бўлган Наврўзи оламни кўтаринки руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан элимизнинг гўзал анъанаси ҳисобланади.

Тадбир чоғида халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятларини, унинг орзу-интилишларини ўзида мужассам этган Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик каби олийжаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳанглиги алоҳида таъкидланди.  

Шунингдек, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси юзасидан ўтказиладиган  референдумга доир батафсил маълумотлар ватандошларимизнинг эътиборига ҳавола қилинди. Хусусан, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизда инсон қадрини янада улуғлашга хизмат қилиши билан бирга “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғоянинг Конституциямизда  мустаҳкамланиши миллий тикланишдан миллий юксалиш сари олға интилаётган давлатимизнинг барча фуқаролари учун мислсиз ижтимоий кафолатларни тақдим этиши алоҳида қайд этилди.

Ватандошларимиз жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Мадрид шаҳридаги элчихонасида ташкил этиладиган сайлов участкасида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда фаол қатнашишга даъват этилди.

Очиқ руҳда ўтган мулоқот давомида юртдошлар консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб олдилар.

Тадбир иштирокчилари ўзбек миллий таомлари ва куй-қўшиқларидан ҳам баҳраманд бўлишди.

Мавзуга оид

Пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари ...

Мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Қишлоқ хўжалиг...

Индонезияда Наврўз байрами муносабати би...

Мамлакатимизнинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан ватандошларимиз ва маҳаллий ишбилармон...

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Мудофа...

Сўнгги янгиликлар