Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Долзарб

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини сессия форматида давом эттирди


БУХОРО, 23 июнь. /«Дунё» АА/. «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавсусидаги халқаро форумнинг расмий очилиш маросимидан сўнг анжуман  ўз ишини сессия форматида давом эттирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Наргис Саидалиева ва Зафар Юлдашқулов.

Форумни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбаева очди. У форум иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини  ўқиб берди.

Делегатларни, шунингдек, Олий Мажлиқ Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси Мунир Акрам, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Лорд Питер Баунесс, Туркий кенгаш Парламент ассамблеяси бош котиби Алтинбек Мамаюсупов, Осиё Парламент ассамблеяси бош котиби Дмитрий Резо Акром, МДҲ Парламентлараро кенгаши котиби Дмитрий Кобицкий, туркиялик депутат Исмат Учма ва БМТнинг Ўзбекистондаги резидент координатори Ҳелена Фрейзер қутлади.

Форумнинг биринчи кунида тўртта сессия ўтказилади. Уларда БРМга самарали эришишда парламентларнинг роли, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича давлатларнинг миллий тараққиёт стратегиялари, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва бу жараёнларда статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича молиялаштириш фаолиятининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинади.

Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажли...

Женева Ўзбекистон Президентининг инсон ҳ...

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 февраль куни БМТ ...

Кейинги ҳафта Москвадан Ўзбекистонга 11 ...

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсад...

Сўнгги янгиликлар