Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

БААдаги ватандош: Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар давлат бошқарувини янада такомиллаштиришига, мамлакат фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам кафолатига айланишига ишончимиз комил

ДУБАЙ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фаол ватандошимиз Ҳуснитдин Умеров Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.


–  Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг диққат-эътибори Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича бошланган жараёнга қаратилган десам хато бўлмайди. Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи ва мазкур мулоқот давомида билдирилган таклифлар билан танишиб чиқиб, Шавкат Мирзиёевнинг Асосий қонунимизни такомиллаштириш зарурлиги ҳақида ташаббусларига қўшиламан.

Мен анча вақт мобайнида Бирлашган Араб Амирликаларида истиқомат қилиб келаётган бўлсамда, охирги йилларда мамлакатимизда Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Айниқса, мамкатамизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар халқ фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгани бизни жуда қувонтиради.

Ҳозирги вақтда ҳукм сураётган глобал коронавирус пандемияси давлатларга кучли соғлиқни сақлаш тизимига эга бўлиш қанчалик муҳим эканлигини яққол кўрсатди. Шу боис аҳоли саломатлигини таъминлаш  энг устувор масалалардан бири, деб ўйлайман. Бинобарин, ҳар бир инсон сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Ўзбекистоннинг ижтимоий фаол фуқароси сифатида Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар давлат бошқарувини янада такомиллаштиришига, мамлакат фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам кафолатига айланишига ишончим комил.

Мавзуга оид

Буюк Британиядан муносабат: Конституцияв...

«AKS Services Group» компанияси бош директори ва асосчиси Ваис Каис (Буюк Британия) «Дунё»...

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар Қ...

Қозоғистон кенг жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ ...

Ўзбекистоннинг конституциявий ислоҳотлар...

Испаниянинг «El Mundo Financiero» халқаро онлайн нашри саҳифасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ў...

Сўнгги янгиликлар