Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Май/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

«CNN Arabic» телеканалида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус дастур намойиш этилди

АБУ-ДАБИ, 25 май. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларидаги «CNN Arabic» телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Теледастур жорий йил 9-12 май кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган «Arabian Travel Market-2022» анъанавий халқаро туризм ярмаркаси доирасида ташкил этилган Ўзбекистон тақдимоти мавзусини қамраб олди. Унда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, хусусан, экотуризм, тоғ чанғи туризми, экстремал, зиёрат, гастрономик сайёҳлиги каби турларини изчил ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар батафсил ёритилди.

Дастур бошловчиси Марказий Осиё минқасидаги етакчи сайёҳлик  марказларидан бири бўлган Ўзбекистонда бугунги кунда ушбу соҳага салоҳиятли инвесторларни кенг жалб этишга катта этибор қаратилаётганини таъкидлади.

Қайд этилганидек, инвесторлар учун турли имтиёзлар ва қулай ишбилармонлик муҳити кафолатланади.

Дастур давомида БАА фуқаролари ва бошқа араб мамлакатлари аҳолиси Ўзбекистонга боришга даъват этилди.

Маълумот учун, «CNN Arabic»да жаҳон медиа маконида етакчи  ўринлардан бирини эгаллайдиган «CNN» телеканалининг Яқин Шарқ минтақаси ҳаётига оид хабарлари араб тилида ёритилади. 

Мавзуга оид

«Европа Иттифоқи-Марказий Осиё» иқтисод...

Европанинг «Market Research Telecast» сайтида пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича ...

Тошкент халқаро конференцияси Жанубий Ко...

Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ...

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшай...

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» тадбирлар дастури доирасида мамлакатимиз элч...

Сўнгги янгиликлар