Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Апрель/2020   Жамият

Австриядаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига

ВЕНА, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида дунёнинг аксарият давлатлари каби карантин чораларини кучайтирмоқда. Хусусан, республикада коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳаво ва темир йўл транспорти ҳаракати карантин муддатига тўхтатилди.


 Бундай вазиятда дунёнинг турли ўлкаларида бўлган кўплаб давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан ватандошларимизнинг юртга қайтиш имконияти вақтинча чекланди.

 Мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда, қатор давлатлар виза масалаларини ҳал қилишда бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатиб, чет эл фуқароларининг ўз ҳудудларида қонуний равишда бўлишига рухсат бермоқда.

 Хусусан, Австрия томони расмийларининг қарорига биноан, айни пайтда Австрия Республикаси ҳудудида бўлиб турган ва виза муддати тугагунча мамлакатдан чиқиб кета олмаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан санкциялар қўлланилмайди.

 Шунингдек, карантин туфайли мамлакатдан кечиккан саналарда чиқиб кетиш виза режимининг бузилиши, деб ҳисобланмайди.

Мавзуга оид

«Греция-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раис...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар ...

Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ...

Тожикистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Учинчи аёллар форуми бўлиб ўтди. Унда...

Судяларни танлаш бўйича Ўзбекистон тажри...

Судья кадрларни танлашда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш борасида халқаро таш...

Сўнгги янгиликлар