Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

«Asdaa Oman» газетаси Ўмон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши ҳақида

МАСҚАТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси саҳифасида «Ўмон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг тўртинчи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди» сарлавҳали ахборот матерниали босилиб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда икки мамлакат қўшма комиссиясининг видеоконференция алоқаси воситасида бўлиб ўтган йиғилишининг тафсилотлари атрофлича қаламга олинган.

Мақолада Ўмон томонига Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия масалалари бўйича ўринбосари шайх Халифа бин Aли бин Исо ал-Харсий, Ўзбекистон томонига эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси тараққиёт ва тикланиш жамғармаси раҳбари Шухрат Вафоев раислик қилгани қайд этилган.

Бўлиб ўтган йиғилишда икки дўст мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, муштарак манфаат касб этадиган алоқаларнинг муҳим йўналишлари, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий, таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилингани ўмонлик газетхонларнинг эътиборига ҳавола этилган.

Учрашувда Ўмон Султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг Масқат шаҳридаги элчихонаси вакили ҳамда ҳар икки мамлакатнинг қатор расмий вакиллари иштирок этишгани ҳам маълум қилинган.

Мазкур мақола билан газетанинг қуйидаги веб-саҳифаси ҳаволаси (https://asdaaoman.com/اللجنة-العمانية-الأوزبكية-المشتركة-ت/) орқали танишиш мумкин.

Мавзуга оид

Германиядан муносабат: Ўзбекистон минтақ...

Германиянинг «International» журналида таниқли сиёсатшунос Хуберт Тиликенинг Ўзбекистон то...

Ўзбекистон – Ҳиндистон саммити якунлари ...

Мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеа ва ўзгаришлар Хитойнинг ймпмк оммавий ахбор...

Афғонистондан муносабат: Ўзбекистон раҳб...

Афғонистоннинг инглиз тилида нашр этиладиган «The Kabul Times» газетасида «93 нафар ўзбек...

Сўнгги янгиликлар