Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Апрель/2022   Долзарб

Араб-Африка Иқтисодий олий кенгаши раиси: Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг шаффофлиги хорижий сармоядорларнинг республикада бизнес қилишга бўлган истагини янада оширмоқда

ЖИДДА, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Биринчи Тошкент Халқаро инвестиция форумида иштирокчиси, Араб-Африка иқтисодий олий кенгаши раиси Ҳани бин Ҳасан Абузайд «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида ушбу анжумандан  олган таассуротлари билан ўртоқлашди.


- Азим Тошкентда ўтказилган йирик анжуманда бевосита иштирок этганимдан беҳад мамнунман, - деди Ҳани бин Ҳасан Абузайд. - Форум  юксак даражада ташкил этилди. Меҳмонларни аэропортдан кутиб олишдан то меҳмонхонага жойлаштириш, форумда қатнашиш, маданий дастур ва аэропортда кузатиб қўйишгача бўлган барча масалалар мукаммал ташкил этилгани бизни ҳайратга солди.

 Яна бир гап. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, пойтахтингиз кўчалари ва овқатланиш жойларининг озодалиги жуда ҳавасимизни келтирди.

Мен бундан аввал ҳам Ўзбекистонда бўлганман.  Аммо сўнгги беш йил ичида республикада турли соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани ва улкан ўзгаришлар рўй берганини дарҳол пайқадим.

 Форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштироки тадбирнинг мавқеи нақадар баланд эканидан далолат берди. Давлатингиз раҳбари форумдаги нутқида мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини очиқ-ойдин ўртоқлашди.   Хорижий инвестор ва тадбиркорларни биргаликда ишлашга даъват этди.  Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган турли инвестиция лойиҳаларининг шаффофлиги ва бу йўналишда бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилаётганлиги хорижий инвесторларнинг республикада бизнес қилиш истагини янада оширмоқда.

Мавзуга оид

COVID-19 вируси тарқалган мамлакатлар со...

Хитой Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси маълумотида қайд этилишича, Хитойда жорий йил...

Ўмон Султонлигидаги ватандошлар Президен...

Мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган вата...

Навоий вилоятида сел ҳодисаси кузатилди...

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гач...

Сўнгги янгиликлар