Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

АҚШдан муносабат: Ислоҳотлар бўйича умумхалқ референдумининг ўтказилиши жуда демократик ва шаффоф жараён ҳисобланади

НЬЮ-ЙОРК, 26 март. /«Дунё» АА/. Колумбия университетининг халқаро ва ижтимоий муносабатлар бўйича профессори, Колумбия университети Халқаро ва ижтимоий муносабатлар мактабининг Пикер касбий таълим маркази директори Уильям Эимике “Дунё” ахборот агентлигига мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар юзасидан қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:


- Мен Ўзбекистон билан яхши танишман - 2019 ва 2021 йилларда бўлиб ўтган парламент ва Президент сайловларини кузатишда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган эдим.

Бўлажак умумхалқ референдумида Конституцияга киритилиши учун овозга қўйиладиган ўзгартишлар лойиҳаси атрофлича ўрганиб чиқилгач, айрим кузатишларимни ўртоқлашмоқчиман.

Биринчидан, ислоҳотлар бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш жуда демократик ва шаффоф жараён ҳисобланади.

Иккинчидан, ҳужжатда эҳтиёжманд одамларни ишончли ҳимоя қилишга биринчи даражали эътибор қаратилган.

Учинчидан, атроф муҳити ва гендер ҳуқуқлари, уй-жой мулки ҳуқуқи ва ҳаракатланиш эркинлиги ҳисобига инсон ҳуқуқлари таърифи кенгайган.

Тўртинчидан, адолатли иш ҳақи ҳуқуқи жуда муҳим қўшимча ҳисобланади.

Бешинчидан, мактабгача ва махсус таълимни кенгайтириш адолатли ва тенг ҳуқуқли Ўзбекистон йўлидаги муҳим қадамдир.

Олтинчидан, шаҳарлар бош режаларининг жамоатчилик муҳокамаси талаб қилиниши одамлар берадиган овознинг салмоғини оширади.

Еттинчидан, оммавий ахборот воситалари эркинлигини мустаҳкамлаш бу мақсадга содиқликка мувофиқдир.

Саккизинчидан, фуқаролик жамияти ташкилотларини ҳимоя қилишни кенгайтириш ҳукуматнинг халқ олдида ҳисобдорлигини сақлашга ва шаффофликни оширишга кўмаклашади.

Тўққизинчидан, қонун чиқарувчи органга Бош прокурор, Ҳисоб палатасини сайлашда кучлироқ овоз беришнинг тақдим этилиши, коррупцияга қарши ва монополияга қарши органларга ваколатлар берилиши янада кучли ва демократик қонунчилик ҳокимиятини яратади.

Ва ниҳоят, судларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш адолатли ва тенг ҳуқуқли жамият таъминланишига хизмат қилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар И...

Италиянинг «Askanews» онлайн-нашрида «Ўзбекистон, фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар ...

Венгриядан муносабат: Конституциявий исл...

Умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва ...

Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси...

Бугун эрта тонгдан «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий ...

Сўнгги янгиликлар