Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

АҚШдаги ватандош: Узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини қатъий белгилаш ва аҳолининг турли қатламлари билан манзилли ишлаш тараққиёт мезонидир

НЬЮ-ЙОРК, 30 июнь. /«Дунё» АА/. АҚШнинг “Morgan Stanley” инвестицион банки молия масалалари бўйича вице-президенти Ойбек Фозилов мамлакатимизда кенг муҳокама қилинаётган конституциявий ислоҳотларни қуйидагича шарҳлади:


– Ўзбекистон Республикасини истиқболда барқарор ривожлантириш, хусусан, халқимиз хаётида мухим ўрин тутган соҳаларда давлат сиёсатини замонавий ёндашувлар асосида юритиш ва доимий такомиллаштириб бориш ўта зарур.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши, авваламбор, тарбия ва муҳит билан бевосита боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини олиб бориш ўзбекистонлик зиёлилар зиммасидаги масъулиятли вазифа, деб биламан.

Ҳар бир таклиф катта аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, ватандошларимиздан дунёнинг қайси бир давлатида яшашидан қатъий назар, Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида фаол иштирок этишга ҳамда мулоҳазалар юритишга, қолаверса ташаббус кўрсатишга чорлайман.

Мавзуга оид

Индонезиядаги ватандош: Конституциявий қ...

Индонезиядаги ватандошимиз, “PT Panda Coco Charcoal” компанияси директори Авазбек Ишбаев...

Италиядаги ватандош: Конституция миллат ...

Италиянинг «Ла Сапиенца» университети талабаси, ватандошимиз Моҳичеҳра Хурсанова «Дунё» А...

Малайзиядаги ватандош: Конституциявий ис...

Конституциявий қонуннинг лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги муносабати билан Мала...

Сўнгги янгиликлар