Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

АҚШдаги ватандош: Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давомийлигини таъминлайди

НЬЮ-ЙОРК, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Сан Франциско университети  (АҚШ) магистранти Ботиржон Азизов мамлакатимизда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларни  йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Биз хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораяпмиз. Ўз навбатида, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ушбу ижобий ўзгаришлар бизни қувонтирмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган конституциявий ислоҳотлар халқаро демократик тамойиллар ва мезонлар асосида амалга оширилаётган жараён бўлиб, бу фақатгина инсон қадри, халқимиз фаровонлиги ва ватанимиз тараққиётини кўзлаган ҳолда олиб борилмоқда. Чунки бугунги глобаллашув ва дунёдаги турли нотинчликларни ҳисобга олган ҳолда Президентимиз томонидан илгари сурилган ва ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларнинг давомийлиги Асосий қонунимизнинг нечоғли мустаҳкамлигига ҳам боғлиқ.

Хорижда таҳсил олаётган мен каби минглаб талабалар Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларни қўллаб-қувватлаймиз.  Келгусида Ватанга қайтиб, барча салоҳиятимизни жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида сафарбар этамиз.

Мавзуга оид

Мисрдан муносабат: Конституциянинг ҳуқуқ...

Ўзбекистон Президентининг конституциявий ислоҳотларга доир нутқига мисрлик эксперт, “Асия...

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар И...

Италиянинг «Askanews» онлайн-нашрида «Ўзбекистон, фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар ...

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Ўз...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн-нашрида «Урганчда конституциявий ривожланишнинг миллий в...

Сўнгги янгиликлар