Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Март/2021   Президент

АҚШ Президенти Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Президентига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти


Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

 

Ҳурматли Президент жаноблари!

Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман.

Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради.

Жорий йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда Сиз муҳим ислоҳотларни амалга оширдингиз ва менинг Администрациям бу муваффақиятни давом эттириш учун мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Биз, шунингдек, беш йил аввал Давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган «C5+1» мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвормиз.

Сизга ва Ўзбекистон халқига шу янги йилда ва янги баҳор фаслида энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Наврўз муборак!

 

Ҳурмат билан,

 

 Жозеф Робинетт Байден,

Америка Қўшма Штатлари Президенти

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Биз Фарғонадан ка...

Бугун Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий рив...

Давлатимиз раҳбарига энергетика соҳасида...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика со...

Ўзбекистонда муборак Рамазон ойини мунос...

Жорий йилда Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади...

Сўнгги янгиликлар