Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

АҚШ Конгрессида Ўзбекистон билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ВАШИНГТОН, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари ва аъзолари, конгрессменлар Трент Келли (Миссисипи), Висенте Гонсалес (Техас) ва Дон Бэкон (Небраска) билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо, сармоявий, академик, маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат даражасида ҳамда Миссисипи, Техас ва Небраска штатлари билан мулоқотни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида АҚШ конгрессменлари Ўзбекистонга  ташрифларини эслаб, 2023 йилда АҚШ Конгрессининг янги сайланган аъзолари билан бирга мамлакатимизга боришга тайёр эканликларини билдирдилар. «Ўзбекистонга ташрифим мен борган мамлакатлар орасида энг яхшиси бўлди ва Ўзбекистон миллий таомлари, архитектураси ҳамда тарихи ҳақида жуда яхши хотираларим бор», деди Дон Бэкон.

АҚШ қонунчилари бу йил «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари сони янги сайланган конгрессменлар ҳисобига кўпайишига ишонтиришди. «Биз ушбу гуруҳнинг ҳамраислари бўлганимиз учун Конгрессдаги янги дўстларимиз билан учрашганда уларни ушбу Кокусга қўшилишга таклиф қиламиз», деди Трент Келли.

Учрашув чоғида «Ўзбекистон бўйича кокус»  раҳбарлари республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, АҚШ билан стратегик ва иқтисодий шериклик сезиларли даражада кенгаяётганини эътироф этиб, мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи махсус резолюция, шунингдек, республикага нисбатан «Жексон-Веник» қўшимчаларини қўллашни тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича Конгрессга таклифлар киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.

«Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари ва аъзолари Трент Келли, Висенте Гонсалес ва Дон Бекон билан музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, 2023 йилга мўлжалланган тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Испания ўртасида соғлиқни ...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Испаниянинг «HM H...

Ўзбекистон ФВВ вакиллари ва уларнинг бри...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ФВВ ва Буюк Британия ёнғин...

Подшоҳ Салмон номидаги гуманитар ёрдам м...

Ўзбекистонинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида Подшоҳ девони маслаҳатчиси, Подшоҳ Салмон...

Сўнгги янгиликлар