Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Декабрь/2020   Иқтисодиёт

АҚШ инвестиция компанияси Ўзбекистон молия муассасасига миллий валютада кредит ажратади


ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. «Давр банк» ХАТБ Ўзбекистонда биринчи бўлиб АҚШнинг «Developing World Market» инвестиция компанияси билан 7 миллион доллар миқдоридаги кредит келишувини имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Банк маълум қилишича, DWM маблағлари маблағлар миллий валютада жалб қилинади. Сармоялар кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида жалб қилинган.

Бу банкнинг хизмат кўрсатишига бозор механизмларини янада кенг жорий қилишда, замонавий банк инновацион хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини кўпайтириш орқали тадбиркорлар учун банк хизматларининг оммабоплигини оширишда ёрдам беради.

1994 йил АҚШда рўйхатдан ўтган «Developing World Market» инвестицион компанияси ривожланаётган мамлакатлар учун барқарор молиялаштиришга ихтисослашган, активларни бошқариш хизматларини таклиф қилувчи инвестицион компания ҳисобланади.

Айни пайтда компания 60 га яқин ривожланаётган давлат бозорларида фаолият олиб бормокда.

Мавзуга оид

Қурилиш вазирлигида Жанубий Корея компан...

Жанубий Кореянинг «Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси бош ижрочи ди...

Жаҳон банки июнь ойи учун «Дунё иқтисоди...

Жаҳон банки июнь ойи учун «Дунё иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботини эълон қилди....

«Фольксваген» енгил тижорат автомобиллар...

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида «Фольксваген» енгил тижорат а...

Сўнгги янгиликлар