11/Июль/2022 Таҳлил
ВАШИНГТОН, 10 июль. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё ва Кавказ институти (АҚШ) директори, Хавфсизлик ва сиёсатни ривожлантириш институти (Швеция) асосчиларидан бири Сванте Корнелл “Дунё” ахборот агентлигига Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистонда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудда жамоат тартибини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини сўзлаб берди.
“Қорақалпоғистон ушбу катта ҳудуддаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий шароитларга ўта салбий таъсир кўрсатган собиқ совет давридаги сиёсат қурбонига айланди, - дейди эксперт. - Бироқ Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилда ҳокимият тепасига келганидан буён республикадаги ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилашга муҳим сармоялар йўналтирилмоқда.
Ўзбекистондан ташқаридаги уюшган кучлар бу йил мамлакатда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликларни келтириб чиқаришга уриниб кўрди. Нукусга етиб келган ва Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақомига оид қоидаларни ўзгаришсиз қолдиришга таъкидлаган Президент Шавкат Мирзиёевнинг воқеаларга тезкор муносабати бу режа амалга оширилишига барҳам берди”.
Экспертнинг фикрига, Ўзбекистоннинг хориждаги ҳамкорлари республикада ва бутун Марказий Осиёда жиддий жараёнлар содир бўлаётганига алоҳида эътибор қаратиши керак.
“Аслида мавжуд бўлмаган этник можарони қўзғатиш бўйича уринишларга йўл қўймаслик керак ва Ўзбекистон шериклари мамлакат ҳукумати билан ҳамкорликда ташқи аралашув эҳтимолининг олдини олишда фаол роль ўйнамоғи лозим”, деб ҳисоблайди Сванте Корнелл.