Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


11/Февраль/2020   Иқтисодиёт

“Ақлли шаҳар” ва рақамли иқтисодиёт бўйича халқаро тажриба ўрганилмоқда


ТОШКЕНТ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳридаги Aмити университетида “Aқлли шаҳар”нинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Тадбир Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ва Инновацион ривожланиш вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинарда Жанубий Кореянинг Пусан “Aқлли шаҳар” лойиҳаси бўйича стратегик ва етакчи тадқиқотчи Жон Сунг Хван, Жаҳон банки катта иқтисодчиси, “Smart City Global” ҳамкорлик дастури раҳбари Хюн Гонг Ванг, “Smart” тармоғи асосчиси Бобур Раҳимов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Иштирокчиларга рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти, қисқа вақт ичида муаммо ва ечим ўртасидаги тафовутни бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар ходимлари учун Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш истиқболлари, ривожланган мамлакатларнинг рақамли иқтисодиётни жорий этишдаги тажрибасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон – Беларусь: инвестиция, савдо...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов видеоконференцалоқа шаклида Бела...

Давлат молиясини бошқариш тизимини таком...

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси биносида 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Респ...

Пекинда Андижон вилоятида лойиҳаларни ам...

Бугун Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга о...

Сўнгги янгиликлар