Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Анталиядаги ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз беради


АНҚАРА, 25 сентябрь. «Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анталиядаги Акдениз университитетида таҳсил олаётган ватандош-талабалар ҳамда ушбу вилоятда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимиз билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув иштирокчиларига жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида, жумладан, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, сайловларда қатнашаётган бешта сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳамда муддатидан олдин овоз бериш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Туркиядаги фуқароларимизнинг сайловда овоз бериши учун Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонасида сайлов участкалари фаолият юритаётгани, мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ташкил этиладиган муддатдан олдин овоз бериш нуқталари, овоз бериш тартиб-қоидалари, шунингдек, чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари учун Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.mfa.uz сайти яратилгани ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Ватандошларимиз сайловда фаол иштирок этишга чақирилди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони оммавий ахборот восита...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC)нинг веб-сайтида...

Хитойдаги ватандошларга Ўзбекистон Прези...

Мамлакатимиз элчихонасида Пекин шаҳридаги халқаро мактабларда таълим бераётган ватандошла...

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеч...

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сайловчилар би...

Сўнгги янгиликлар