Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Декабрь/2021   Мустақилликка 30 йил

Анқарада Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланди

АНҚАРА, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги тадбирлари доирасида ушбу мамлакат давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатия корпуси вакиллари, ватандошларимиз иштирокида тантанали қабул маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон элчиси Алишер Аъзамхўжаев меҳмонларни қутлар экан, ушбу тадбир 14-17 декабрь кунлари Туркиянинг йирик шаҳарларида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданият кунларининг ўзига хос дебочаси эканини таъкидлади.

“Бундан қарийб 30 йил аввал Туркия Ўзбекистон мустақиллигини тан олиш ҳақида муҳим тарихий қарорни қабул қилган эди. Ўзбекистон биродар Туркиянинг ушбу қарорини доимо чуқур миннатдорлик билан эслайди!” – деди дипломатия миссияси раҳбари.

Тадбирда Туркия собиқ бош вазири ва Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Туркия Президентининг Бош маслаҳатчиси Ялчин Тўпчу, Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси раиси Салим Атай, Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш, Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси ўринбосари Сурейя Саъди Билгич ва бошқа кўплаб юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди.

Байрам тантанаси ўзбекистонлик санъаткорлар ижросидаги миллий куй-қўшиқлар билан давом этди. Сўнгра меҳмонларга ўзбек миллий таомлари ва бошқа ноз-неъматлар тортиқ этилди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги беш йилда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари сифат жиҳатидан мутлақо янги даражага юксалди. Икки қардош мамлакат ўртасида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши таъсис этилди. 1 миллиард доллар атрофида бўлган ўзаро савдо ҳажми жорий йил якуни бўйича 3 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг ўзида Ўзбекистонда турк капитали иштирокида 400 дан кўпроқ янги компания ташкил этилди. Жами турк сармояси жалб этилган ширкатлар сони 2 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Ушбу рақамлар изчил юксалиб бориб, келгуси йил ўзаро савдо кўрсаткичи Президентларимиз белгилаган марра - 5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

«Дўстлик» ордени билан тақдирланган ЕТТБ...

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан дунёнинг турли...

Сеулда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йи...

Мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги...

БААдаги ватандош табриги...

Бирлашган Араб Амирликларидаги йирик «KMPG» халқаро аудит ва консалтинг компанияси директо...

Сўнгги янгиликлар