Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Февраль/2021   Маданият

Анонс: Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуднинг 538 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/.  Бугун соат 14.00 да буюк шоҳ ва мумтоз шоир  Бобур   таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва меросини дунё миқёсида ўрганиш»  мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро онлайн илмий-амалий конференция Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан  Ички ишлар, Ташқи ишлар вазирликлари ва  Халқаро Бобур фонди кўмагида ташкил этилмоқда.

Анжуманда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятига қўшган ҳиссаси билан билан бирга унинг  давлат арбоби ва саркарда  сифатидаги хусусиятлари  ҳақида сўз юритилади.   Таъкидлаш керакки,  Бобур давлатчилик тарихида юксак билим ва ақл заковатли шахс сифатида ўзидан ном қолдирди.  Шу сабабли Заҳириддин Муҳаммад Бубур шахси ва мероси бугунги кунга қадар халқаро жамотчилик, хусусан илмий, академик доиралар вакиллари ва сиёсатшунослар диққат марказида бўлиб келмоқда.

 Халқаро форум  дастуридан ўзбек бобуршунослари билан бир қаторда Франциянинг Лувр музейи, Ҳиндистондаги Рампур Ризо кутубхонаси, Туркиянинг Кожаэлий университети, Озарбайжоннинг Боку давлат университети, Россия Миллий академиясининг Тилшунослик институти  ва бошқа ташкилотларнинг етакчи тарихчи олимларининг Бобур ва бобурийлар мероси ҳамда давлатчилик асослари ҳақидаги маърузалари ўрин олган.

Конференция Zoom дастури орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Мавзуга оид

Дубайда «Ялла» гуруҳи томонидан яратилга...

Дубайдаги «Paramount Hotel» меҳмонхонасида «Ялла» вокал-чолғу ансамбли ва рус композитори...

Чуваш Республикасида ўзбек тили байрами...

Чуваш Республикаси Халқлар дўстлиги уйида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остид...

Ўзбекистон мусиқа санъати Исроилда намой...

Нес-Циона шаҳри консерваториясида "Бароккодан Жазгача" деб номланган фортепиано мусиқаси ф...

Сўнгги янгиликлар