Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Ноябрь/2022   Долзарб

Андижон вилоятининг сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти Японияда тақдим этилди

ТОКИО, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Японияга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) билан ҳамкорликда Токио шаҳрида “Андижон вилоятининг инвестиция ҳамда туристик салоҳияти” мавзусига бағишланган бизнес-семинар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ушбу тадбирда ҳозир бўлган 100 нафардан зиёд япон компаниялари, халқаро ташкилотлар вакилларига Андижон вилоятида чет эл инвестициялари ҳамда хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар, туризм соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилишига доир атрофлича  маълумотлар тақдим этилди.

Япония компаниялари вакиллари томонидан Андижон вилоятида машинасозлик (автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш), қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ва Жануб...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатаси бош котиби Адем Кула ...

Фарғона вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш ...

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Германияга ташрифи доир...

Ўзбекистонда ҳар йили ихтирочилик ва рац...

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 августда қабул қилинган қарорига мувофиқ, нодавлат нот...

Сўнгги янгиликлар