Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Жамият

Америка Қўшма Штатларидан инсонпарварлик юклари ортилган навбатдаги тўртта контейнер Қорақалпоғистонга юборилди

ВАШИНГТОН, 27 май. /«Дунё» АА/. АҚШдан тиббий жиҳозлардан иборат катта ҳажмдаги навбатдаги инсонпарварлик юклари июнь ойида Қорақалпоғистонга етиб келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Гуманитар юкларни жўнатиш АҚШда жойлашган «Project C.U.R.E.»  хайрия ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Умумий оғирлиги 16,8 тонна бўлган 2,9 минг дона тиббий буюмларни ўз ичига олган тўртта контейнер июнь ойида Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш ташкилотларига топширилади.

Элчи Жавлон Ваҳобов томонидан лойиҳа президенти Дуглос Жексон билан 3 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналарини етказиб бериш бўйича илгари эришилган келишувлар доирасида Оролбўйи минтақасидаги тиббий жихозларга энг кўп эҳтиёж сезаётган 24 та тиббиёт муассасалари рўйхати шакллантирилган.

«Project C.U.R.E.» хайрия ташкилотининг халқаро ҳукуматлар билан ишлаш бўйича президенти Мелиса Эпостининг айтишича, тўртта контейнер АҚШдан Европага денгиз орқали жўнатилди. Америка томонининг сўзларига кўра, юклар дастлаб Грузияга олиб борилади, шундан сўнг қуруқлик орқали Нукус шаҳрига етказилади.

Элчихона маълумотларига кўра, тўртта контейнердан УЗИ аппарати ва ускуналари, вентиляторлар, кислород концентраторлари, рентген сканерлари, янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия инкубаторлари, дефибрилаторлар, лаборатория мосламалари, кислород баллонлари, беморларни ташишга мўлжалланган аравачалар, нафас олдириш аппарати, жарроҳлик столлари учун тўшамалар ва бошқа тиббий буюмлар  ўрин олган.

«Project C.U.R.E.» нодавлат нотижорат ташкилоти 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, у ривожланаётган мамлакатларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар етишмовчилигини бартараф этишда кўмак кўрсатади. ННТ АҚШнинг 6 штатида ўзининг йирик тарқатиш марказларига эга. Йилига 40 футлик 200 тадан ортиқ контейнер шакллантирилади. Уларнинг ҳар бирида ўртача 300 минг долларлик тиббий асбоб-ускуналар жамланади. Мазкур хайрия ташкилоти ҳозирги кунда жаҳондаги 135 мамлакатда инсонпарварлик лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

2021 йил май ойида Қорақалпоғистон шошилинч тиббий ёрдам марказлари «Project C.U.R.E.» лойиҳаси доирасидаги дастлабки иккита контейнердан иборат  инсонпарварлик кўмагини қабул қилиб олган эди.

Мавзуга оид

Бокуда Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳим...

Жорий йил 14 январь куни мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси томонидан Озарбайжонда истиқ...

Гидрометеорология хизмати маркази: Ўзбек...

Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йил 4-7 февраль кунлари Ўзбе...

Баҳрайндан муносабат: Мотуридийнинг «жа...

Баҳрайндан муносабат: Мотуридийнинг «жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динини...

Сўнгги янгиликлар