Uz / Ўз Ru En

Toshkent

31/Май/2021   Илм-фан

АКТ вазирлиги делегацияси Минскда бўлиб ўтадиган «TIBO-2021» халқаро форумида иштирок этади


ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги делегация 1-4 июнь кунлари Минскда бўлиб ўтадиган «TIBO-2021» XXVII халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумида иштирок этиш учун Беларусга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Ушбу форумда халқаро миқёсдаги етакчи компаниялар, IТ-университетлар раҳбарлари, IТ-экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

«TIBO-2021»  форуми дастури 30 дан ортиқ асосий тадбирни ўз ичига олган.  III Евроосиё рақамли форуми, IV Беларусь АКТ саммити, «Рақамли иқтисодиёт« форуми, Халқаро электралоқа иттифоқининг «5G дастурини мобил телекоммуникация тармоқларида жорий этиш ва ишлатиш тажрибаси» номли минтақавий ўқув семинари шулар жумласидандир.

«TIBO-2021»  тадбири давомида, шунингдек,  «TIBO-2021»  Интернет мукофоти», «Belarus ICT Startup Award» мукофоти, шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий дастурлаш бўйича V Халқаро Scratch-олимпиадасининг саралаш босқичи натижалари сарҳисоб қилинади.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазири Ш.Содиқовнинг Минскдаги илк учрашуви Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори Вадим Богуш билан бўлиб ўтди.

АКТ вазири  бугунги кунда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро шериклик муносабатлари самарали ривожланиб бораётганини таъкидлади. Мазкур соҳа ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторига киради, шу муносабат билан қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Беларусь Президентининг 2018 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган қўшма факультет ташкил этилган.

Бугунги кунда ҳамкорлик асосидаги факультетнинг биринчи курсида 361 нафар талаба, иккинчи курсда 484 талаба учта йўналишда таълим олмоқда. Факультетда ўқитиш «2 + 2» модели асосида амалга оширилади. Талабалар ўқишни битиргандан сўнг, иккала университетнинг дипломига эга бўлади.

Мулоқот давомида икки университет ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан, бакалавр ва магистр даражалари бўйича янги мутахассисликларни очиш ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ўқитувчилари билан онлайн шаклда дарслар ва маърузалар ўқитилишини йўлга қўйиш, ўқитувчилар амалиётини ташкил этиш, биргаликда тадқиқотлар олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар таъкидлаганидек, ушбу учрашув ва ўтказилган музокаралар икки университет ўртасидаги муносабатларни янги даражага кўтариб, таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик асосидаги дастурлар ва лойиҳаларни самарали амалга оширишга ҳисса қўшади ва янги имкониятларга йўл очади.

Мавзуга оид

Талабалар Оролбўйи халқаро инновация мар...

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Ўзбеки...

Имом Мотуридий асари Имом Бухорий халқар...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари Отабек Муҳаммадиев ва Тоҳир Эвадулла...

Пиза университети Ўзбекистонда геодезия,...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат геодезкадастри билан Пиза университети раҳб...

Сўнгги янгиликлар