Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Июнь/2020   Жамият

Акира Фужимото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияни ҳаётда муваффақиятли жорий этишига ишонаман


ТОКИО, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясининг қабул қилиниши бўйича халқаро экспертлар муносабат билдиришда давом этмоқда.

Жумладан, Нагоя университетининг Осиё ҳуқуқи бўйича алмашинув маркази (CALE)  директори Акира Фужимото «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида мазкур стратегияни ўз вақтида қабул қилинганини  таъкидлади.

— Мен  Олий юридик мактаби ва  Нагоя университетининг Осиё ҳуқуқи бўйича алмашинув маркази вакилиман. Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонда бўлдим. Ўзбекистон ёш кадрлар захирасига бой мамлакат эканига гувоҳ бўлдим. Эксперт сифатида мамлакатингизнинг замонавий ривожланишига бағишланган кўплаб тадбир ва анжуманларда  қатнашганман.

 Масалан,  яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси томонидан ташкил этилган «БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар” мавзусидаги онлайн халқаро форумида иштирок этдим.

Энг аввало Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг тадрижий ривожланаётганига тўхталмоқчиман. Нагоя университетининг Осиё ҳуқуқи бўйича алмашинув маркази сўнгги тўрт йилда мамлакатнинг замонавий тараққиёти, инсон ҳуқуқлари ва озодлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини диққат билан кузатди ва бу борада катта ютуқларга эришилганини эътироф этади.

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг қабул қилинганини олқишлайман. Чунки, унда кўплаб муҳим муаммолар — гендер тенглиги, ишчилар ҳуқуқларини таъминлаш, озодликдан маҳрум этилган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш каби масалалар белгиланган.

Университет профессори ва ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга инсон сифатида мамлакат раҳбарияти томонидан ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича белгиланган вазифаларни ҳам алоҳида қайд этишни истардим.

Бизнинг Таълим ва илмий тадқиқот марказимиз Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига оид таълим тизимининг ўқув юртларида оммалаштиришга қаратилаётган эътиборни ҳам қайд этади. Бу маҳаллий амалиётчи ва ўқитувчилардан катта куч, билим, ғайрат ва меҳнат талаб этадиган вазифа.

Ишончим комилки, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси муваффақиятли ҳаётга татбиқ этилади. Келгусида биз инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятни шакллантиришни ҳамкорликда  қўллаб-қувватлашимиз даркор.

Мавзуга оид

Тошкентда Марказий Осиё мамлакатларида д...

Тошкентда Марказий Осиё мамлакатларида диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий видеоко...

Ўзбекистонда ҳар бир ҳудудда Ёшлар техн...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида Ёшлар технопарклар...

Нидерландиядаги яна бир ватандош “Олтин ...

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси вакиллари Нидерландиянинг...

Сўнгги янгиликлар