Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Ўсиш нуқтаси

Афғонистон делегацияси «Технопарк» МЧЖ фаолияти билан танишди


ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Афғонистон Ислом Республикасининг бизнес вакиллари ҳамда мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва корхона раҳбарларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Улар «Ўзбекистон-Афғонистон» бизнес-форумида иштирок этди, унда ўзаро манфаатли, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Афғонистон делегацияси «Технопарк» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.

Меҳмонлар  «Технопарк» ишлаб чиқариш объектларининг барчасида бўлди ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури билан қизиқди.

Делегация аъзоларида, хусусан, «Остен» бренди остида ишлаб чиқарилган лифтлар ва эскалаторлар, бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонларга 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.

Мавзуга оид

Сирдарё иссиқлик электр станцияси қурили...

Бугун Ширин шаҳрида қуввати 1 500 МВт бўлган Сирдарё иссиқлик электр станцияси қурилишини ...

Франция делегацияси пойтахтимиздаги «Tex...

Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Технопарк»га Франциянинг Ўзбекистондаги элчихона...

Ўзбекистон ва Хитой: инновацион ҳамкорли...

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Халқ Респу...

Сўнгги янгиликлар