28/Ноябрь/2022 Спорт
ДУБАЙ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Дабу шаҳрида спортнинг Джиу-джитсу йўналиши бўйича ёшлар ва катталар клублари ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мусобақаларда дунёнинг 100 ортиқ мамлакатидан 200 нафарга яқин клублар иштирок этди. Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг энг номдор Осиё ва жаҳон чемпионлари ғолиблик учун беллашдилар.
Ушбу мусобақаларда мамлакатимиздаги “Top-Team” клубининг 7 нафар спортчиси иштирок этди.
Ватандошимиз Хожиакбар Саминов Джиу-джитсу бўйича жаҳон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритди.
Спортчиларимиз умумий ҳисобда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.