Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Медиа

Жанубий Корея ОАВ Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларига эътибор қаратди


СEУЛ, 22 июнь /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг «The Korea Times» газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ҳамкорлик алоқаларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва ушбу маркази бўлим бошлиғи Фаррух Ҳакимов қаламига мансуб ушбу мақолада қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ички сиёсатида кузатилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланишлар, мамлакатнинг ташқи сиёсатида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Материалда ёзилишича, Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантирмоқда. Бундай изчил, аниқ ва конструктив ташқи сиёсат халқаро экспертлар ва кузатувчилар томонидан ҳам эътироф этиляпти.

«Жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус инфекцияси ва глобал даражадаги инқирозли хавф-хатарлар даврида ҳам Ўзбекистон мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаб, минтақа давлатлари ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга алоҳида этибор қаратди, - деб ёзади муаллифлар. - Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий вазифаларидан бири – ўз ҳудуди атрофида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини шакллантириш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни асосий устувор ташқи сиёсий йўналиш сифатида белгилаб берди».

 Таъкидланишича, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан чегарадош минтақадаги ягона давлат. Мамлакатдаги ҳар қандай сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳадаги ўзгаришларнинг бевосита минтақага таъсир эътиши ҳамда Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши минтақанинг барча давлатлари манфаатларига хизмат қилишида намоён бўлмоқда.

«Ўзбекистоннинг бугунги ташқи сиёсати, хусусан, яхши қўшничилик ва прагматик минтақавий сиёсати давлатнинг халқаро нуфузини оширибгина қолмай, Марказий Осиёнинг барқарор ва улкан имкониятларга эга ҳамкорлик маконига айланишига хизмат қилмоқда», - деб ёзади «The Korea Times».

Мавзуга оид

Ўзбекистонда саноат ривожланиши Россия о...

«Российская газета»да Е.Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар инсти...

«Berlin Economics» тадқиқот гуруҳи: Халқ...

Германиянинг нуфузли «Berlin Economics» иқтисодий таҳлил гуруҳи веб-саҳифасида Ўзбекистонн...

Тошкентда МДҲ ижодий ва илмий зиёлилари ...

МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий зиёлиларининг XV форуми жорий йил ноябрь ойида Тошкен...

Сўнгги янгиликлар