Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Июль/2021   Таҳлил

Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари Жанубий Корея «ақл марказлари» диққат марказида

СЕУЛ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Жанубий Кореянинг етакчи таҳлилий марказлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Хусусан,  Жанубий Кореянинг етакчи «ақл марказлари»дан бири – Корея Республикаси Халқаро иқтисодий сиёсат институти (KIEP) сайтида «Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденциялари»  сарлавҳали таҳлилий мақола  эълон қилинди.

Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистон дунёда бугун иқтисодиёти тез ривожланаётган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади. Ўтган ўн йил мобайнида республиканинг ЯИМ ўсиш суръатлари МДҲ мамлакатларининг (Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон) ўртача кўрсаткичидан ошиб кетди.

2017 йилда бошланган ислоҳотлар жараёни иқтисодий ўсишнинг янги омилларини фаоллаштириш - инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи савдони фаоллаштириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилди. Валюта бозорини либераллаштириш, виза тартибини соддалаштириш ва бизнес юритиш учун қатор маъмурий харажатларни камайтириш бу йўлдаги муҳим қадамларга айланди.

Бундан ташқари, қатор янги қонунлар, жумладан, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди.

Пандемия билан боғлиқ инқирознинг мураккаб даврида дунёнинг аксарият мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини сақлаб қолишга ва ишсизликнинг кенг миқёсда кўпайишининг олдини олишга муваффақ бўлди. Қўшнилар билан алоқалар яхшиланиб, кўплаб мамлакатлар билан ташқи савдо кучайди, бу эса валюта бозорини либераллаштириш ва ташқи савдо йўлидаги тўсиқларни камайтиришга кўмаклашди, дея таъкидлайди муаллифлар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон – БМТ: ўзаро манфаатли ҳамкор...

1992 йил 2 март - Ўзбекистон янги суверен, мустақил давлат сифатида Бирлашган Миллатлар Т...

Глобал Инновацион Индекс - инновацион т...

Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексга қайтиши – янги Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар...

Ўзбекистонлик экспертлар Германияда якша...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар инсти...

Сўнгги янгиликлар