Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Жамият

«NazzAR» стартап лойиҳасининг электрон музейи Жиззах шаҳрида ўрнатилди

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Жиззах шаҳри Шодлик маҳалласида SmartChain АТ компанияси директори Бобур Раҳимов билан давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Бобур Раҳимов ёшларга «NazzAR» инновацион стартап лойиҳаси ва унинг аҳамияти, ёшларга таъсири ҳақида зарур тушунчаларни бергани баробарида «NazzAR» стартап лойиҳасининг электрон музейини маҳаллага совға қилди.

Сўнгра Жиззах вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Мансур Мусаев Жиззах вилоятидаги инновацион муҳит, ёшлар орасида стартап лойиҳаларни ҳар томонлама такомиллаштириш ва янада ривожлантириш стратегияси тўғрисида ёшларга маълумотлар берди.

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот марказидан маълум қилинишича,  мазкур давра суҳбати якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган стартап лойиҳаларидан бири – тўлдирилган реалликка асосланган «NazzAR» мобил иловасини яратган SmartChain АТ компаниясидир.

«NazzAR» стартап лойиҳаси ҳар қандай моддий воситага кенгайтирилган реаллик элементларини бирлаштириши мумкин бўлган инновацион дастур ҳисобланади. Смартфон орқали «NazzAR» белгисига йўналтирилганда мобил қурилма экранида реал объектларнинг 3D шакллари, видео роликлари, фото суратлар жонланади.

Мавзуга оид

Польшадан табрик: Ўзбекистон келажагини ...

Польшадан табрик: Ўзбекистон келажагини Конституциямизда белгиланган принциплар асосида би...

Суд тизимини рақамлаштириш орқали қатор ...

Ўзбекистон Олий суди Ахборот коммуникациялар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси...

Америкалик мутахассис “STEAM” дастури бў...

АҚШнинг Вермонт штати “Charlotte Central” мактаби ўқитувчиси Аллан Миллер жорий йилнинг 2...

Сўнгги янгиликлар