Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Январь/2022   Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маҳаллаларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги иш тизимини жорий этиш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида 2022 йилда “маҳаллабай” янги иш тизимига мувофиқ амалий фаолиятни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, мазкур йиғилишда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, видеоконференция орқали вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органларининг инвестициялар ва ташқи савдога масъул раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллалар кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни такомиллаштириш юзасидан белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Аҳоли билан манзилли ишлаш, одамларни ишлаб чиқариш ва тадбиркорликка жалб этиш имкониятларини яратиш ва лойиҳаларни амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатиш, ўз бизнесини бошлаши учун ер участкалари ва молиявий ресурслар билан таъминлаш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тубдан оширишни таъминлаш, шунингдек, маъмурий масалаларни ҳал қилиш муҳим устувор вазифа этиб белгиланди.

Маҳаллаларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар, шунингдек, мазкур жараённинг жойлардаги амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бугунги ҳолатини чуқур ўрганиш, инфратузилмани яхшилаш, ичимлик суви тармоқлари, болалар боғчалари, мактаблар, тиббиёт муассасалари, маданият марказларини таъмирлаш ва қуриш зарур бўлган ҳолатларни аниқлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, аҳоли ва маҳаллий тадбиркорлар билан бевосита ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими бўйича ишларни йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига жойларга чиққан ҳолда амалий ишларни ташкил этиш топширилди.

Шунингдек, мутасадди раҳбарларга вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ анжуманида...

Ўзбекистон делегацияси Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг Венадаги бош қ...

Украиналик мутахассислар нефть ва газ қа...

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда углеводородларни...

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда El...

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси вакиллари иштирокида онлайн-семи...

Сўнгги янгиликлар