Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Сайёҳлик

30 ноябрь - 2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм-2022» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Шу йил 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэхпомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм - 2022» Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА  мухбири.


Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, халқаро ярмарка Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Milliy PR-markazi» давлат унитар корхонаси томонидан «SAYS» компанияси билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ярмарканинг бизнес дастури иштирокчилари учун форум ўтказилади.

Форум доирасида «Медиа лойиҳалар – мамлакатнинг туристик ташриф қоғози», «Мамлакат сайёҳлигини ривожлантиришда давлатнинг ўрни», «Гастрономия – мамлакатнинг алоҳида идентификатори сифатида», «Ўзбекистонда туризмнинг ривожланаётган турлари», «Туризмда халқаро рақобат ва брендинг», «Хизмат кўрсатиш соҳасидаги муваффақиятсизликлар, қандай қилиб уларнинг олдини олиш мумкин, ходимларнинг етишмаслиги билан қандай курашиш керак?» мавзуларидаги шўъба секциялари ўтказилади.

Ушбу секциялар нафақат Ўзбекистондаги, балки дунё миқёсида туризм соҳасига оид энг қизиқарли ва долзарб мавзулар билан интерактив тарзда танишиш ва муҳокама қилиш имконини беради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон гастрономик терминларининг эл...

Ўзбекистон гастрономик терминларининг электрон луғати яратилди...

«Azie Magazine»: Тошкент метроси Лондон...

Нидерландиялик журналист Жон Рейнхардт мамлакатдаги нуфузли "Azie Magazine" журналида Тошк...

ЮНЕСКО вакили Бухородаги маданий мерос ...

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади Ўзбекистон Бош вазири ўринбоса...

Сўнгги янгиликлар