28/Сентябрь/2022 Тарих
ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Эртага Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Аҳмад Яссавий тариқати давомчиси бўлган Ҳаким ота — Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган икки кунлик халқаро конференция ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, конференция Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Халқаро анжуман иштирокчилари Сулаймон Боқирғоний мажмуасига саёҳат қилиш, бу ердаги археологик қазишма ишлари билан танишиш, зиёрат кутубхонасидаги тақдимот ва бошқа тадбирларда қатнашиш имконига эга бўлишади.