Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Жамият

28-30 сентябрь кунлари «Амир Темур - дунё олимлари ва адиблари нигоҳида» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 28-30 сентябрь кунлари «Амир Темур - дунё олимлари ва адиблари нигоҳида» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Гибрид шаклда ўтказилиши режалаштирилган мазкур халқаро анжуман Ўзбекистон Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

Уч кун давом этадиган «Амир Темур - дунё олимлари ва адиблари нигоҳида» халқаро илмий-амалий конференцияда АҚШ, Франция, Германия, Россия, Туркия, Миср, Покистон, Озарбайжон каби дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатидан таниқли олимлар, тарихчилар ва темуршунос мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Асосий тадбирлар Тошкент, Шаҳрисабз ва Самарқанд  шаҳарларида ташкил этилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ушбу халқаро илмий-амалий конференциянинг ташкилотчиси ҳисобланади.

Мавзуга оид

Маҳалла институти – Ўзбекистонда халқ ди...

Маҳалла институти – Ўзбекистонда халқ дипломатиясини ривожлантиришнинг муҳим механизми...

Тошкент шаҳрида EURLO лойиҳаси доирасид...

Польша чегара хизмати Бош комендантлигининг полковник Анджей Якубашек бошчилигидаги делега...

Хитой марказий ОАВларида Ўзбекистоннинг ...

Мамлакатимиз пойтахтида ўтказилган байрам тадбирлари Хитой Халқ Республикасининг етакчи ом...

Сўнгги янгиликлар