Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

27 май куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар атроф-муҳит вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида 27 май куни Тошкент шаҳрида ташкилотга аъзо давлатлар атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи учрашуви гибрид форматда бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда ташкилот котибияти вакиллари иштирокида ШҲТга аъзо саккиз давлат делегациялари ва экспертлари замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Бўлажак учрашувда атроф-муҳит мониторинги, биохилма-хиллик, табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришини юмшатиш, илмий-техник ҳамкорлик, қаттиқ чиқиндиларни бошқариш ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилади.

Учрашув якунлари бўйича экологик ахборот алмашиш бўйича ШҲТнинг ягона платформасини биргаликда яратиш дастури тасдиқланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг биринчи учрашуви 2019  йил 2 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтган эди.

ШҲТГа аъзо давлатларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши эса  2021 йил  29 июлда Душанбе шаҳрида ташкил этилган.

Мавзуга оид

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг...

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислиги доирасида «Халқ ...

«ШҲТ модели» саккизинчи интерактив ўйини...

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик – Ш...

Хивада ШҲТ маконида транспорт алоқалари...

12 май куни Хива шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлган 8 давлат делегация...

Сўнгги янгиликлар