24/Май/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Эртага Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон ва Миср ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов раҳбарлик қилади.
Маслаҳатлашувлар кун тартиби Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга оид масалалар муҳокамасини қамраб олади.
Тадбир давомида олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, устувор йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилади.
Қоҳирага ташриф доирасида Миср манфаатдор вазирлик ва идораларида қатор музокаралар ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.