Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Август/2020   Жамият

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактабларида математика, кимё, биология ва информатика фанларидан дарслар сони кўпаяди

ТОШКEНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги юқорида номлари қайд этилган фанлар учун қўшимча ўқув соатлари ажратди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ушбу қарор "Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" давлат дастури ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январида мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, бундан буён республика мактабларида «Математика» фанига ҳафтасига 55 соат (олдинги меъёрдан бир соат кўпроқ), «Кимё» фанига 12 соат (олдинги меъёрдан 2 соат кўпроқ), «Биология» фанига 15 соат (олдинги меъёрдан 2 соат кўпроқ) ва «Информатика» фани учун бир ҳафтада 10 соат (аввалгидан бир соат кўпроқ) берилади.

Ушбу фанларни нафақат 10 ва 11-синф ўқувчилари янада чуқурроқ ўрганади. Шунингдек, "Информатика ва ахборот технологиялари" фанини ўқитишни республикамиз мактабларининг 5-6-синфларида ҳам ҳафтасига 0,5 соатга кўпайтирилди.

Мавзуга оид

Кувайт мамлакат иқтисодиётининг турли жа...

Мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатла...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги дел...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясин...

Имом Бухорий мажмуаси қайта реконструция...

Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар ма...

Сўнгги янгиликлар