Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Май/2022   Ватандошларимиз

2-6 май кунлари Сеул шаҳрида XV Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги конгресси бўлиб ўтмоқда

СЕУЛ, 4 май. /«Дунё» АА/. Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида XV Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги конгресси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда дунёнинг деярли барча мамлакатларидан делегатлар, шунингдек, юздан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги конгресси дунё бўйлаб манфаатдор томонлар вакилларини бир жойга тўплайдиган, соҳа олдида турган асосий муаммоларни муҳокама қилиб, уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги бўйича фикр алмашадиган йирик платформа саналади. Иштирокчилар барча ҳудуд ва секторлардан, жумладан давлат ва хусусий сектор, нодавлат нотижорат, фуқаролик жамияти, илмий, профессионал ташкилотлар, ўрмон хўжалиги жамиятлари, атроф-муҳит муаммолари билан шуғулланувчилардан иборат.

Бу галги ўтказилаётган конгресснинг аҳамияти шундаки, иштирокчилар COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда жаҳон ўрмон хўжалигининг ҳолати ва келажаги хусусида фикр алмашадилар. Конгресс глобал барқарор ривожланиш кун тартибида ўрмонларнинг муҳим роли ва аҳамияти, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартиби, Глобал ўрмон мақсадлари (GFG), иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви, БМТнинг экотизимларни тиклаш бўйича ўн йиллиги ва 2020 йилдан кейинги Глобал биологик хилма-хилликни ошириш бўйича асосий чора-тадбирлар ва тавсияларни белгилайди.

Конгресс ҳам бир нечта сессияларга бўлинган ҳолда ўтказилади ва иштирокчилар қатор мавзулар бўйича давра суҳбатларида қатнашадилар. Томонлар мавзуга оид кўргазмада ҳам иштирок этиши мумкин.

Қайд этиш керак, XXI асрга келиб тамаддун ривожи, постглобаллашув, тўртинчи саноат инқилоби, урбанизация, ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши оқибатида Ерда глобал экологик муаммолар юзага чиқди ва табиатни муҳофаза қилишни кенг миқёсда амалга ошириш, барча соҳада (ишлаб чиқариш, фан-техника, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш) экологик ёндашув зарурияти пайдо бўлди.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йил 22 апрелда қабул қилган резолюцияга мувофиқ 22 апрель - Халқаро Она-замин куни деб эълон қилинди. Бундан мақсад инсоният, кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор мавжуд муаммоларга қаратиш, потенциал экологик хавфдан огоҳ этиш, таълим-тарбияда устувор қилиб экологик маданият, глобал онг, ижтимоий интеллект, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссини таркиб топтиришдан иборатдир.

Ҳозирда инсониятни ташвишга солаётган глобал экологик муаммолар ва хатарлар чегара танламайди, улар бутун инсониятнинг биргаликда ҳал қилишини талаб қиладиган вазифалардир. Сайёрамизда глобал исишнинг оқибати сув тошқинлари, цунами, торнадо, дунё океан сатҳининг бир неча даража кўтарилишида намоён бўлмоқда. Дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган ўрмон ёнғинлари оқибатида эса ноёб дарахтлар, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига катта зарар етмоқда.

Юртимизда ҳам экологик муаммолар, чўлланиш ва қурғоқчиликнинг салбий таъсирларига қарши курашиш, Орол муаммосини бартараф этиш, ўрмонзорларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2021 йил 6 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан “Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” тасдиқланди. Мазкур концепцияда, айниқса, ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўрмон хўжалиги соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш масалаларига алоҳида урғу берилган.

Эслатиб ўтамиз, XV Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги конгрессида Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Мавзуга оид

Менинг байроғим - менинг шарафим ва ғуру...

Азиза Содиқова «Young Euro Classic» халқаро танлови лауреати, Германия маданият вазирлигин...

Самарқанд вилояти делегациясининг Свердл...

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳолидан хабар олиш мақсадида жорий йил 9 - 12 апрель ...

Малайзияда истиқомат қилаётган ватандошл...

Малайзияда вақтинча истиқомат қилаётган ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар...

Сўнгги янгиликлар