26/Март/2023 Конституциявий ислоҳотлар
ДЕҲЛИ, 26 март. /“Дунё” АА/. Деҳли шаҳрида жойлашган "Жомия Миллия Исломия" университети тадқиқотчиси, ватандошимиз Камола Сотволдиева “Дунё” ААга берган интервьюсида барча тенгдошларини олдинда турган умумхалқ референдумида фаол иштирок этишга чақирди:
- Конституциямизда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилаётгани Янги Ўзбекистонда биз, ёш авлод вакилларига кўрсатилаётган катта эътибордан, ёшлар сиёсати устувор даражага кўтарилаётганидан далолат беради.
Ёшлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олгани бизга ҳаётда ўзимизни тўлақонли намоён этиш, орзу-ҳавасларимизга эришиш, она Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш имкониятини тақдим этмоқда.
Мен жорий йил 30 апрель куни референдумда иштирок этаман ва барча тенгдошларимни ушбу жараёнда фаол қатнашишга даъват этаман.