Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Маданият

Ҳиндистонда ўтказилган ШҲТ давлатлари бадиий ва телефильмлар фестивалида ўзбек актрисаси «Энг яхши аёл образи» йўналишида ғолибликни қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг бадиий ва телефильмлари фестивалида (NFDC) «Энг яхши аёл образи»  номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Киноматография агентлиги маълумотига кўра, Раъно Шодиева  агентлик, «Central Asian Trade Company» (CATC) ҳамда «Dilshoh media»  киностудиялари ҳамкорлигида суратга олинган «Аёл қисмати» бадиий фильмидаги  Сожида  образи учун тақдирланди.

Ушбу фильм ҳаётда содир бўлган реал воқеликларга асосланган. Кино асар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  топшириғига кўра, 2019-2020 йилларда амалга оширилган инсонпарварликнинг энг олий намунаси -   «Меҳр» операцияси доирасида Суриядан олиб чиқилган юзлаб аёллардан бири - Сожиданинг аянчли тақдирини  жуда таъсирли тарзда экранда гавдалантирган. 

«Бу мўъжаз ишдир, дея олмайман, катта меҳнат қилдик. Лекин бу меҳнатнинг мана бундай ёқимли дақиқалари бўлади, - деди   Раъно Шодиева. - Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Танловга қўйилган барча фильмлар жуда юксак даражадаги асарлар эди, унда роль ижро этган актёрлар ҳам жуда истеъдодли, маҳоратли, лекин уларнинг орасидан мени танлашганидан бошим осмонга етди. Бу нафақат менинг, балки ўзбек киносининг ҳам муваффақиятидир.

 Маълумот учун: «Аёл қисмати» бадиий фильми Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган «2-Қўрқут ота» кинофестивалида «гран при» мукофотини қўлга киритиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига сазовор бўлган эди.

  Шунингдек, 2022 йил 24 декабрда бўлиб ўтган «Олтин Ҳумо» Миллий кино тақдимотида ҳам Раъно Шодиева «Энг яхши аёл актриса» номинациясида ғолиб бўлган эди.

Мавзуга оид

BBC News ўзбек хизмати “Бобурий маликала...

BBC News ўзбек хизмати “Бобурий маликалар изидан” номли уч қисмдан иборат ҳужжатли фильм с...

Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек рассо...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Бирлашган Араб Амирликларининг «Gulf To...

Берлин давлат кутубхонасида 21 октябрь -...

Германиянинг йирик кутубхоналаридан бири - Берлин давлат кутубхонасининг Шарқ бўлимида 21 ...

Сўнгги янгиликлар