Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Спорт

Ҳиндистонда ўтказилган 44-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси чемпиони - Ўзбекистон жамоаси Тошкентга қайтиб келди

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Бугун Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидa чемпион бўлган Ўзбекистон жамоаси Тошкентга қайтиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ғолиб жамоа аъзолари мамлакатимизнинг ҳаво дарвозаси - Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбир чоғида Бош вазир Абдулла Арипов шахматчиларга Ўзбекистон Президенти табригини етказди ва мукофотларни эгаларига топширди.

Чемпионликни қўлга киритган эркаклар жамоаси вакиллари — Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов 600 млн сўмдан пул мукофоти, Equinox автомобили ҳамда «Ўзбекистон ифтихори» медали билан тақдирланишди.

188 та давлат жамоалари иштирокида ўтган мусобақада 31-ўринни қўлга киритган аёллар жамоаси аъзолари — Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Мафтуна Бобомуродова ва Афруза Ҳамдамова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон эркаклар жамоаси тарихда илк бор шахмат олимпиадасининг олтин медалига сазовор бўлди. Юртдошларимиз мазкур  турнир давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Мавзуга оид

Хорижлик мутахассис иштирокида енгил атл...

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ...

Ўзбекистон спортчи қизлари бадиий гимнас...

Бадиий гимнастика бўйича дунёнинг 9 та мамлакати маҳоратли спортчилари иштирокида иккинчи ...

Боксчиларимиз Олимпиадага йўлланма берув...

Март ойи ўзбек бокси мухлислари учун яна ғалабали онларни тақдим этиши кутилмоқда....

Сўнгги янгиликлар