Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Август/2020   Иқтисодий дипломатия

Ҳиндистон савдо ва саноат вазири билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

ДЕҲЛИ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Aҳатов Ҳиндистон савдо ва саноат вазири, темир йўллар вазири ҳамда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳиндистон — Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Пиюш Гоял билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


П.Гоял ҳинд ва ўзбек халқларининг тарихий яқинлиги ва мустаҳкам дўстлиги, шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги доимий ва ишончли мулоқот ўзаро муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш имконини берганини таъкидлади.

Томонлар савдо ва инвестиция соҳаларида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик суръатлари ва ривожланиш истиқболларини кўриб чиқди. Ушбу соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият ва ўзаро манфаатдорлик мавжудлиги қайд этилди. Тегишли икки томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни, ўзбек ва ҳинд маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириши учун карантин чекловларини ўзаро олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон тўқимачилик ва газлама маҳсул...

Москва шаҳрида “Союзлегпром” ва “Экспоцентр” томонидан Россия савдо-саноат палатаси, Саноа...

Дубайда Ўзбекистон кимё саноати маҳсулот...

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида «ZARVA 360» компанияси бош ижрочи директори Ур...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар