Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Жамият

Ҳиндистон парламентининг янги биноси очилди

ДEҲЛИ, 29 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ҳиндистон парламенти янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мамлакат парламентининг қароргоҳи бўлган янги бинода қуйи палата - Лок Сабҳа ва юқори палата - Ражья Сабҳа жойлашди. Иншоот асосий давлат органлари, мамлакатнинг кўплаб штатларининг ваколатхоналари жойлашган ҳудудда қад ростлади.

Замонавий бинони Бош вазир Нарендра Моди мамлакат парламенти аъзолари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, дипломатик корпус вакиллари иштирокида очди. Ҳукумат раҳбари янги бино фаровон Ҳиндистоннинг ўзига хос рамзини ифодалашини таъкидлади.

Ушбу воқеа муносабати билан мамлакатда махсус эсдалик почта маркаси ва танга муомалага чиқарилди.

Шу пайтгача мавжуд бўлган парламент мажмуаси ўрнига янги бино қуриш таклифлари 2010 йиллар бошида илгари сурила бошлаган. Маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, бунинг асосий сабаби қарийб бир аср аввал – 1927 йилда фойдаланишга топширилган эски бинода замон талаблари даражасидаги шарт-шароит йўқлиги бўлди. Иккала палатада ҳам йиғилишлар ўтказиш учун қулай механизмларнинг чегаралангани депутатлар фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатар эди. Шунга қарамасдан, эски бино Ҳиндистон миллий мероси учун муҳим объект саналади ва уни меъморий аҳамиятга эга давлат иншооти сифатида ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши айтилмоқда.

Янги бино 150 йилдан ортиқ хизмат қилиш учун мўлжалланган. Унинг дизайни зилзилага чидамликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва Ҳиндистоннинг турли ҳудудларининг меъморий услубларини ўзида мужассам этган. Мамлакат Конституциясига биноан, Лок Сабҳага 550 нафар депутат, Ражья Сабҳага эса 250 аъзо сайланиши мумкин. Аммо мамлакат аҳолисининг келажакдаги ўсишини ҳисобга олган ҳолда, палаталар мажлисларини ўтказиш учун мўлжалланган бинолар катта сиғим, яъни мос равишда 888 ва 384 ўринга эга. Шу билан бирга, Лок Сабҳа зали қўшма мажлислар ўтказиш учун 1270 дан ортиқ кишини сиғдира олади.

Мавзуга оид

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг баён...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармас...

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги делегац...

Қирғизистон ички ишлар вазирининг ўринбосари О.Урмамбетов бошчилигидаги делегация кеча ма...

Ўзбекистонда БРМнинг амалга оширилиши 20...

Осиё-Тинч океани минтақасидаги парламентлар учун «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайдиган яхш...

Сўнгги янгиликлар