Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Медиа

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида Самарқанд шаҳри Осиёдаги энг севимли саёҳат йўналишлари рўйхатига киритилди


ДЕҲЛИ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистондаги етакчи туризм нашрларидан бири ҳисобланувчи «Travel+Leisure India & South Asia» журналининг сентябрь ойи сонида чоп этилган “Осиё қитъасидаги энг машҳур 20 та сайёҳлик манзиллари” рўйхатида Самарқанд шаҳри алоҳида эътироф этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада, хусусан, “мовий рангларга бурканган меъморий обидаларга бой Самарқанд шаҳри дунёдаги энг қадимги тамаддун марказларидан бири сифатида машҳур” эканлиги таъкидланади.

Қадимги Буюк ипак йўлидаги асосий шаҳарлардан бири бўлган Самарқанд ислом меъморчилиги обидаларининг макони ҳисобланиб, уларнинг аксарияти ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

“Уч муҳташам мадрасани ўзида мужассам этган Регистон майдонига ташриф буюринг! XVII асрга оид гўзал Шердор мадрасасида “Шашмақом” ўзбек анъанавий мусиқа кечасидан баҳраманд бўлинг!”, - дейилади мақолада.

Қайд этиш лозимки, “Travel+Leisure” халқаро туризм журнали бўлиб, унинг дастлабки сони 1937 йилда чоп этилган. Ҳозирда АҚШ, Туркия, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатларда инглиз тилида нашр этилади. Ҳиндистонда чоп этиладиган «Travel+Leisure India & South Asia» журналининг ўқувчилари сони қарийб 750 мингга етади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини ш...

Жанубий Кореяда инглиз тилида чоп этиладиган «The Korea Post» газетасида «Тараққиёт страт...

Ўзбекистоннинг бой тарихий, илмий ва мад...

Туркиянинг «Kerkük’ün SESİ» газетасида журналист Я.Гюнгоранинг «Хивани кўрмасдан қайтма...

Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президенти...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси Эроннинг «Fars news», ...

Сўнгги янгиликлар