Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


18/Июнь/2020   Маданият

Ҳамюртимиз Австриянинг Линц Брукнер оркестри концертмейстери этиб тайинланди


ЛИНЦ, 18 июнь /“Дунё” АА/. Асли ўзбекистонлик Дмитрий Исаков Австриянинг Линц Брукнер оркестри концертмейстери этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Австриянинг “Tips total.regional” интернет нашри хабарига кўра, асли ўзбекистонлик 34 ёшли скрипкачи Дмитрий Исаков жорий йилнинг сентябрь ойидан мазкур лавозимдаги фаолиятини бошлайди. Айтиш жоизки, концертмейстерлик лавозими – бу оркестрда ҳал қилувчи вазифалардан бири ҳисобланади.

“Яқин кунларда янги концертмейстеримиз Дмитрий Исаковнинг тақдимот концерти ва биз билан биргаликда Линц Брукнер оркестридаги фаолиятини бошлашини сабрсизлик билан кутяпмиз”, дея хабар беради интернет нашри Брукнер оркестри бадиий раҳбари Норберт Травёгер сўзларига асосланиб.

Электрон нашрнинг ёзишича, Дмитрий Исаков концертмейстерлик лавозимига ариза топширган 50 нафар талабгор орасидан танлаб олинган. 34 ёшли юксак маҳоратли скрипкачи Майнц Мусиқа университети ва Франкфурт-Майн Мусиқа ижрочилик санъати университетларида таҳсил олган. У оркестрда концертмейстер сифатида юксак малакага эга.

Мусиқачи Германиянинг Ольденбург Давлат филармоник оркестрида концертмейстернинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб боришга ҳам улгурган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон скрипка мактаби тарбияланувчиси, Ўзбекистон давлат консерваторияси битирувчиси кўпгина халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда қатнашган, қатор мукофотларни қўлга киритган. Хусусан, у 2003 йил Францияда Ёшлар ўртасида ўтказилган V Глазунов номидаги танловда ғолиб сифатида эътироф этилган.

Мавзуга оид

Озодбек Назарбеков Туркияда суратга олин...

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркияга сафари доирасида ушбу ...

Алишер Навоий “Хамса”си озар тилига тарж...

Филология фанлари доктори, профессор Рамз Асқар Алишер Навоийнинг “Хамса” асарини озар тил...

Нидерландиядан муносабат: Алишер Навоий ...

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан нидерландиялик журналист ва адаб...

Сўнгги янгиликлар